Последние 10 тем

Futbol YangiliklariВниз
1
UMID Offline
25.01.2018 / 01:26
 
Умид Аҳмаджонов Франция футбол федерациясида.
ЎФФЎзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ва Ўзбекистон футбол федерацияси президенти Умид Аҳмаджонов Испанияда расмий ташриф билан бўлиб,бир қатор мутасаддилар ва мутахассислар билан учрашгани ҳақида аввал хабар бериб ўтгандик.Бугун Умид Аҳмаджонов Парижда Франция футбол федерацияси мутассаддилари - Франция футбол федерацияси Президенти маҳкамаси бошлиғи Жаноб Кенни Жан Мари, Ташқи алоқалар ва институтлараро алоқалар бошқармаси бошлиғи Эмили Домс ва Франция футбол федерацияси Техник директори Филип Монтаньер билан учрашди.Учрашув давомида болалар футболи бўйича франциялик мутахассисларни Ўзбекистонга олиб келиш, юртимиздагиёш футболчиларни Франция жамоаларига жалб қилиш, Суперлигада иштирок этадиган жамоаларнинг савиясини ошириш, уларнинг иш фаолиятини Европа андозалари асосида йўлга қўйиш мақсадида клублар бош директорлари ва академиялар раҳбарларини Парижга малака ошириш ва тажриба ўрганишга юбориш бўйича келишувга эришилди.Бундан ташқари,

Читать все >>


Изм. UMID (25.01 /01:30) [3]
Нажмите для просмотра изображения
2
UMID Offline
25.01.2018 / 01:34
 
Умид Аҳмаджонов "Реал Мадрид" Академияси директори Хулио Ронко билан учрашди .
Аввал маълум қилинганидек, айни пайтда Испанияда расмий ташриф билан бўлиб турган Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси ва Ўзбекистон футбол федерацияси президенти Умид Аҳмаджонов бугун "Реал Мадрид" клуби академияси директори Хулио Ронко билан учрашди.Учрашув давомида эришилган келишувга асосан "Қироллик клуби"нингReal Madrid Foundation Clinic дастури асосида Ўзбекистонда "Реал Мадрид" клубининг футбол мактаби очиладиган бўлди.Ундан ташқари "Реал Мадрид"да фаолият юритаётган мураббийларни Ўзбекистонга олиб келиш бўйича ҳам ҳамкорлик қилинади. Улар футбол мактабларида машғулотлар ўтказиш, футболчилар билан ишлаш жараёнлари ҳақида ўз тажрибалари билан ўртоқлашадилар.Шунингдек, юртимиздаги истеъдодли болаларни "Реал" Мадридга олиб бориш,"Қироллик клуби" томонидан ташқил этиладиган мусобақаларда уларнинг иштирокини таъминлаш бўйича ҳам келишувга эришилди."Реал Мадрид" Академияси хорижий давлатларда фақат Real M

Читать все >>

Нажмите для просмотра изображения
3
UMID Offline
25.01.2018 / 01:37
 
Умид Аҳмаджонов Испания футбол федерацияси раҳбарлари билан учрашди.

Аввал хабар берилганидек, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ва Ўзбекистон футбол федерацияси президенти Умид Аҳмаджонов айни пайтда Испания пойтахти Мадрид шаҳрида бўлиб турибди.Умид Аҳмаджонов кеча "Реал" Мадрид клуби президенти Флорентино Перес, жамоа Бош директори Хосе Анхель Санчес, клубнинг Ташқи алоқалар бўлими директори Эмильо Бутрагеньо,"Stellar group" агентлик компаниясининг Испания ва Португалия бўлими президенти Луис Алонсо билан кўришганди.Бугун Испания футбол федерациясида учрашув бўлиб ўтди ва унда Умид Аҳмаджонов Испания ФФ Техник директори Фернандо Йерро ва Мураббийлар тайёрлаш Қўмитаси директори Эдуардо Катурла билан учрашди. Учрашув давомида Ўзбекистон Футбол федерацияси ва Испания футбол федерацияси ўртасидаҳамкорлик қилиш бўйича келишувга эришилди.Келишувга кўра энидиликда Ўзбекистоннинг 16 ёшгача бўлган термажамоалари Испаниядаги очиқ чемпионатларда иштирок этади. Шунингдек, Суперлига клублар

Читать все >>

Нажмите для просмотра изображения
4
UMID Offline
25.01.2018 / 01:39
 
Умид Аҳмаджонов Мадридда “Реал” жамоаси президенти Флорентино Перес билан учрашди.

Аввал хабар берилганидек, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ва Ўзбекистон футбол федерацияси президенти Умид Аҳмаджонов айни пайтда Испания пойтахти Мадрид шаҳрида бўлиб турибди.Умид Аҳмаджонов “Реал” жамоаси президенти Флорентино Переснинг таклифига кўра Ла лиганинг 20-туриданўрин олган "Реал" - "Депортиво" учрашувини бевосита "Сантьяго Бернабэу" стадионида томоша қилди.Умид Аҳмаджонов "Реал" Мадрид клуби президенти Флорентино Перес, жамоа Бош директори Хосе Анхель Санчес, клубнинг Ташқи алоқалар бўлими директори Эмильо Бутрагеньо, "Stellar group" агентлик компаниясининг Испания ва Португалия бўлими президенти Луис Алонсо билан кўришди.Учрашув давомида ўзбек футболига Испаниядан кучли мутахассислар жалб қилиш, "Реал Мадрид" академияси филиалини Тошкентда очиш, болалар мураббийлари малакасини ошириш учунтурли семинарлар ташкил қилиш масалалари муҳокама қилинди.
Нажмите для просмотра изображения
5
UMID Offline
25.01.2018 / 01:41
 
ЎФФ президентининг Ўзбекистон ОТЖ футболчиларига мурожаати.

ЎФФ президенти Умид Аҳмаджонов Японияга қарши чорак финал ўйини олдидан Ўзбекистон ОТЖ футболчиларига қуйидаги мурожаатномани юборди:"Ҳурматли футболчилар ва мураббийлар!Кеча 52 кишини ўз бағрига олган автобусда Россияга йўл олган фуқароларимиз даҳшатли тарзда ҳалок булдилар. Буни билган бўлишингиз керак. Айни пайтда Ўзбекистондаги барча инсонлар вафот этганлар хотирасига дуолар қилаяпти.Сизларга шуни айтаманки, бугун ғалаба қозониб, аламда қолган ўзбек халқига қувонч улашинг. Қаранг, Сизни эгнингиз бут, қорнингиз тўқ. Барча шароитлар яратилган. Лекин тақдир экан, кўплаб ватандошларимиз ҳалокатга дучор бўлдилар. Шунинг учун хам сиз ўзингиздаги шароитга доим шукрли бўлинг.Аввалги уч ўйинингизни кўрдим. Қийналдинглар, ўйинда мазмун йўқдек. Қани кетишдан олдин мен мақтаган йигитлар? Бугун барчани нигоҳи сизларга қаратилади. Халқни хурсанд қилишга бугун ҳаммадан ҳам сизларда имконият кўп. Кечаги кундаги кўнгил ғашлигига ўз ғала

Читать все >>

Нажмите для просмотра изображения
6
UMID Offline
25.01.2018 / 01:46
 
Samvel Babayan ishi prokuraturaga oshirilgan.
O'zbekiston terma jamoasi sobiq bosh murabbiyi Samvel Babayanning ishi bo'yicha ma`lumotlar prokuraturaga taqdim etilgan. Bu haqda O'FF prezidenti Umid Ahmadjonov ma`lum qildi.«Avvalo, shuni ta`kidlab o'tishni xohlardimki, Samvel Babayanning futboldan chetlatilishi, ushbu sohada turli qing'irliklar bilan shug'ullangan, faqat o'z manfaatini o'ylab futbol orqasidan kun ko'rib kelayotgan ayrim shaxslarga ogohlik qo'ng'irog'i bo'lib xizmat qilishi lozim.Babayanning «Paxtakor» klubi boshqaruvida va O'zbekiston milliy terma jamoasi bosh murabbiyi sifatida amalga oshirgan turli qing'irliklari bizga ma`lum. Biz o'z vakolatimiz doirasida, o'rnatilgan tartibda O'zbekiston futbol federatsiyasi ustavidan kelib chiqib, uni futbol faoliyati bilan shug'ullanishdan bir umrga chetlashtirdik. Shu bilan birgalikda, uning hujjatlari va materiallarini prokuraturaga topshirdik. Babayan ishi bilan bundan buyog'iga prokuratura xodimlari shug'ullanishadi va uning

Читать все >>

Нажмите для просмотра изображения
7
UMID Offline
25.01.2018 / 01:49
 
Umid Ahmadjonov O'FF prezidentligidan ketishi kutilmoqda .O'zbekiston Milliy olimpiya qo'mitasi va O'FF prezidentligida bir vaqtda faoliyat olib borayotgan Umid Ahmadjonov bu vaqtinchalik holat ekanini ta`kidlab o'tdi.«Avvalo, meni ushbu lavozimga (MOQ prezidentligiga) munosib ko'rgan davlatimiz rahbariga yuksak ishonchlari uchun cheksiz minnatdorlik izhor etaman. Zimmamga qanday mas`uliyat yuklanganligini juda yaxshi his etib turibman, shunday ekan, Prezidentimiz va xalqimiz ishonchini oqlash uchun ikki karrakuch va g'ayrat bilan ishlashga tayyorman.Ikki tashkilotga rahbarlik qilishim bu vaqtinchalik bo'lib, joriy yilning 25 yanvarida O'zbekiston futbol federatsiyasining navbatdan tashqari hisobot-saylov konferensiyasi bo'lib o'tadi va unda tashkilotga yangi rahbar saylanishi kutilmoqda. Futbol federatsiyasida rahbarlik vakolatimni topshiraman.Ammo bu futboldan butunlay ketaman degani emas. Chunki o'zbek futbolida boshlab qo'ygan bir qator yangi loyiha va rejalarimiz bor, ularni nihoy

Читать все >>

Нажмите для просмотра изображения
8
Xushnudbek (SV!) Offline
14.02.2018 / 18:56
 
fuj